АҚШ президенти Жо Байден Буюк Британия қироли Чарльз IIIнинг май ойида Лондонда бўлиб ўтадиган тож кийиш маросимида иштирок этиш таклифини рад этади.
Бу ҳақда The Telegraph манбаларга таяниб ёзмоқда.
Газетанинг ёзишича, Америка президенти ўрнига тож кийиш маросимида АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден иштирок этиши мумкин.