Бугун 7 август, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Байден Жанубий Корея президенти олдидан эътиборсизларча ўтиб кетди

Байден Жанубий Корея президенти олдидан эътиборсизларча ўтиб кетди

НАТО саммитида АҚШ президенти Жо Байден у билан саломлашмоқчи бўлган Корея раҳбарига эътибор бермади.

Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден Мадриддаги НАТО саммитида Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёля олдидан эътиборсизларча ўтиб кетди. Мазкур кадрлар акс этган видео “Yonhap News TV” томонидан тарқатилди.

Кадрларда Жанубий Корея раҳбари Байден билан саломлашиш учун у томонга қадам ташлаётгани акс этган. Бироқ, Америка президенти Юн Сок Ёляга эътибор бермасдан, унинг ёнидан ўтиб, Болгария президенти Румен Радев билан саломлашган.

Юн Сок Ёля НАТО саммитига меҳмон сифатида ташриф буюрган. У форум доирасида бир қатор дунё етакчилари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, Жанубий Корея Президенти Австралия, Янги Зеландия ҳамда Япония етакчилари билан суҳбатлашдган.

Оқ уй раҳбари ушбу саммитда биринчи марта ноқулай вазиятга тушиб қолгани йўқ. Бир кун олдин у Испания бош вазири Педро Санчес билан музокаралар чоғида нотўғри гапириб, НАТОни ўзига-ўзи таҳдид деб атаган эди. Бундан ташқари, Байден қирол Филипп VI ва қиролича Летисия билан учрашганда қироллик протоколини бузган.

Байден тез-тез ноқулай вазиятга тушиб туради. Масалан, февраль ўртасида Афғонистонни аввал Украина, кейин эса Эрон билан адаштириб юборган эди. Қолаверса, мамлакат вице-президенти Камала Ҳаррисни бир неча бор АҚШ президенти деб атаган.

Киритилди: 09:39 01.07.2022. Ўқилди: 8446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!