Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бахмаллик отадан фарзанди учун 11 млн. сўм алимент пули ундирилди

Бахмаллик отадан фарзанди учун 11 млн. сўм алимент пули ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2016 йил 02 февралдаги ижро ҳужжатига кўра, фуқаро Б.Шамиевдан фуқаро Ф.Шамиева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Аммо, Б.Шамиев ўз вақтида алимент пулларини тўламаганлиги оқибатида, унинг алимент қарздорлиги 11 млн. 139 минг сўмга етди.
Шунга кўра, фуқаро Фарида Шамиеванинг алимент пулларини ололмаётганлиги юзасидан мурожаати Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Бюронинг Бахмал туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ушбу ҳолат бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 11 млн. сўмдан ошиқ алимент қарздорлиги фуқаро Ф.Шамиева фойдасига тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Киритилди: 17:42 08.05.2019. Ўқилди: 1217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!