Баварияда қишлоқ ҳокими ўзи иштирок этмаган сайловда ғалаба қозонди. Сайловчилар унинг исмини ўзлари ёзиб қўйишди, деб ёзмоқда Süddeutsche Zeitung.
Сўнгги 12 йил давомида Ҳелмут Кнаус Чехия билан чегарадаги Филиппсройт қишлоғини бошқарган. У ерда 600 га яқин аҳоли яшайди. 64 ёшли амалдор 8 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловларда қайта сайланмасликка ва дам олишга қарор қилди. Бироқ, участкаларга келган 378 кишидан 216 нафари бюллетенларга унинг исмини қўлда ёзиб қўйган. Натижада у 57,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Süddeutsche Zeitung газетасининг таъкидлашича, амалдор одатда пудратчиларга ишониб топшириладиган кўплаб вазифаларни ўзи бажаргани учун аҳоли меҳрини қозонган. Масалан, қор тозаловчи машинада ишлаган, ўт ўчириш бўлимига иситиш ва офисга симли интернет ўтказган. У қишлоқ ҳокимининг унча катта бўлмаган маоши эвазига ҳафтасига 80-100 соат ишларди. Кнаус аллақачон ҳамқишлоқларининг танловини қабул қилишини ва ўз лавозимида қолишини айтди. Бошқа ҳеч ким янги бу лавозимга номзод кўрсатмагани ҳам мажбурий қайта сайланишга ёрдам берди.