Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Бавария" анчадан бери кутилаётган трансферни амалга оширди

"Бавария" анчадан бери кутилаётган трансферни амалга оширди

"Бавария" "Аякс" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауини сотиб олганини клуб расмий сайти орқали эълон қилди.

Марокаш терма жамоасининг 24 ёшли футболчиси билан шартнома 2026 йилгача мўлжалланган. Нуссаир Мазрауи "Бавария"га текинга ўтди.

Жорий мавсум якунида ҳимоячининг “Аякс” клуби билан шартномаси якунига етди.

“Биз Мазрауи ёзги трансфер ойнасидаги биринчи харидимиз бўлганидан хурсандмиз. Унга бутун Европадан таклифлар бўлган, бироқ у бизни танлади, чунки бизда аниқ иш режамиз бор ва биз у билан катта муваффақиятларга эришмоқчимиз”, - деди “Бавария” спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич клуб расмий сайтидаги баёнотида.

Ўтган мавсумда Мазрауи Амстердам клуби сафида барча турнирлар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:00 24.05.2022. Ўқилди: 2819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!