Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Башорат: Ғарб учун энг ёмон инқироз бошланмоқда

Башорат: Ғарб учун энг ёмон инқироз бошланмоқда

Ғарб давлатларининг марказий банклари юқори инфляция суръатларини тўхтатишга уриниб, фоиз ставкаларини кўтаради, бу эса давлат облигацияларининг қулашига олиб келади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

"Дунё бўйлаб суверен облигациялар бозорлари 1949 йилдан бери энг ёмон кўрсаткичлари арафасида турибди", деди Bank of America экспертлари.

Қайд этилишича, АҚШ Федерал захира тизими ва бошқа Ғарб марказий банклари коронавирус пандемияси даврида бўлгани каби иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун базавий фоиз ставкасини нолга яқин ушлаб туришни тўхтатган. Нашрнинг ёзишича, айнан мана шу тескари ўзгаришлар иқтисодиётга салбий таъсир ўтказган бўлиши мумкин.

Мақола муаллифининг ёзишича, АҚШ регуляторининг жорий ҳафтада базавий фоиз ставкасини ошириш тўғрисида эълон қилган қарори жаҳон иқтисодиётига сўнгги зарба бўлди.

Киритилди: 21:51 26.09.2022. Ўқилди: 11688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!