Каталониянинг “Барселона” клуби жамоанинг янги аъзоси Артуро Видални ҳали расман таништирмоқчи эмас. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри маълум қилди.
Хабарларга кўра, испан клуби чилилик футболчини кеча оммага таништирмоқчи эди, аммо буни вақтинчалик ортга суришга қарор қилди. Чунки клуб раҳбарияти Видалнинг тиббий кўрикдан ўтиб бўлишини кутмоқчи. Тиббий кўрик натижаси “Барселона” раҳбариятини қаноатлантирсагина, клуб футболчини расман таништириши мумкин.