Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

БААнинг энг бадавлат беш миллиардери

БААнинг энг бадавлат беш миллиардери

Жорий йилда беш нафар БАА ишбилармони Forbes'нинг дунёнинг энг бадавлат миллиардерлари рўйхатидан жой олди. Уларнинг бойлиги умумий суммаси деярли 30 миллиард долларни ташкил қилди. Gulf News шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.

БААнинг жуда бадавлат кишилари турли соҳаларда, жумладан кўчмас мулк, қурилиш, чакана савдо ва автомобилсозлик каби соаҳаларда ўз бизнес-холдингларига эгалар. 2017 йилнинг март ойи ҳолатига кўра, уларнинг активлари 27,3 миллиард доллар (100 миллиард дирҳам)ни ташкил қилади.

Бу йили БААда энг бадавлат миллиардер мақоми 10,6 миллиард доллар соф капиталга эга Мажид Ал-Футтаимга насиб этди. У 2000дан зиёд дунёнинг энг бадавлат миллиардерлари рўйхатида 125-ўринни эгаллади.

Бизнес-магнат ёпиқ тоғ-чанғи курорти ва Carrefour гипермаркетларига эга Mall of the Emirates'ни бошқарувчи холдинг компаниясига эга. Carrefour гипермаркетлари Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Марказий Осиёда мавжуд. Яқиндагина компания Mall of Egypt'ни очди.

Ундан кейинги ўринда 3,1 миллиард доллар соф даромадга эга Абдулла бин Аҳмад Ал-Гурайр туради. Ал-Гурайр ва унинг миллиардер укаси Саиф БААдаги йирик ишбилармонлар оиласи вакиллари ҳисобланади. У Машриқбанк асосчиси ҳисобланади. Ал-Гурайр дунёнинг энг бадавлат миллиардерлари рўйхатининг 202-ўрнида қайд этилган.

Учинчи энг бадавлат миллиардер Мажид Ал-Футтаимнинг автомобиль саноатида фаолият юритувчи жияни Абдулла Ал-Футтаимдир. У Al Futtaim Group конгломератига эга бўлиб, Toyota ва Honda автомобилларининг БААга ягона етказиб берувчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, маҳаллий суғурта бозорининг улкан улушини эгаллаб олган Orient Insurance Co. раҳбари ҳамдир. У дунёнинг энг бадавлат миллиардерлари орасида 427-ўринни эгаллаган.

Кўчмас мулк соҳасида танилган, дунё миқёсида 501-ўринда қайд этилган яна бир бадавлат амирлик ишбилармон тўртинчи ўринни банд этди. Damac Properties асосчиси Ҳуссайн Сажвоний 3,2 миллиард доллар соф даромадга эгалик қилади.

АҚШ президенти Дональд Трамп 2013 йилда Trump бренди остида икки гольф майдонини қуриш учун Сажавоний билан ҳамкорлик қилган. 2017 йилнинг февралида Акойяда Trump International Golf Course, Damac турар-жой мажмуи очилди.

Саиф Ал-Гурайр 2,1 миллиард доллар маблағи билан БААнинг бешинчи миллиардери номига сазовор бўлди. Йиллар мобайнида ишбилармоннинг молиявий аҳволи ўзгариб турди, унинг соф даромади 3,4 миллиард доллардан 2,1 миллиардга пасайган. У Forbes рўйхатининг 973-поғонасида қайд этилган.

2017 йилги Forbes миллиардерлари рўйхати 2 043 бадавлат киишини ўз ичига олган.

БААнинг 2017 йилдаги энг бадавлат кишилари:

1. Мажид Ал-Футтаим

Шахсий капитал: 10,6 миллиард доллар

Манба: Кўчмас мулк, чакана савдо

Forbes рейтингида: 125-ўрин

2. Абдулла бин Аҳмад Ал-Гурайр

Шахсий капитал: 6,8 миллиард доллар

Манба: Диверсификациялаш

Forbes рейтингида: 202-ўрин

3. Абдулла Ал-Футтаим

Шахсий капитал: 4,1 миллиард доллар

Манба: Автодилерлар, сармоялар

Forbes рейтингида: 427-ўрин

4. Ҳусайн Сажвоний

Шахсий капитал: 3,7 миллиард доллар

Манба: Кўчмас мулк

Forbes рейтингида: 501-ўрин

5. Саиф Ал-Гурайр

Шахсий капитал: 2,1 миллиард доллар

Манба: Диверсификациялаш

Forbes рейтингида: 973-ўрин

Manba: xabardor. uz

Киритилди: 19:13 13.11.2018. Ўқилди: 1660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!