Бирлашган Араб Амирликлари ҳокимиятлари бир соат ичида тўртинчи марта ракета хавфи ҳақида огоҳлантириш берди.
Расмийлар аҳолига зудлик билан бошпаналарга яшириниш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни тавсия этмоқда.
Ҳозирча эҳтимолий ҳужум манбаи ва зарар кўлами бўйича аниқ маълумот берилмаган. Вазирликлар вазиятни назорат остида ушлаб турибди.