Нашрнинг маълумотларига кўра, ҳужумлар АҚШ ва Исроил билан мувофиқлаштирилган ҳамда сулҳ эълон қилинганидан кейин ҳам давом этган.
WSJ'нинг талқинига кўра, Эрон томонидан БАА ҳудудига берилган оммавий зарбалар бунга сабаб бўлган. Нашрнинг ёзишича, Амирликлар Саудия Арабистонига қараганда анча қатъий позицияни эгаллаб, дипломатия ўрнига куч ишлатиш орқали жавоб қайтаришга қарор қилган.