Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Айрим шахсларга тунда пулли парковкалардан фойдаланиш текин бўлади

Айрим шахсларга тунда пулли парковкалардан фойдаланиш текин бўлади

2026 йил 1 февралдан Тошкент шаҳрида пулли йўлбўйи автотураргоҳларига яқин ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун резидент автотураргоҳ рухсатномалари амалиёти йўлга қўйилади. Янгича тартибга кўра, резидентлар тунги вақтда бепул тўхтаб туриш имкониятига эга бўлади, кундузи эса имтиёзли шартларда фойдаланади.

Қарорга мувофиқ, резидент автотураргоҳ рухсатномаси — “электрон ҳукумат” тизимидаги резидент рухсатномалари реестрига киритиладиган электрон ёзув бўлиб, у белгиланган пулли автотураргоҳ жойларида автомобилни жойлаштириш ҳуқуқини беради. Резидентлар қаторига пулли автотураргоҳлар жойлашган ҳудудларда ёки уларга туташ маҳаллалардаги уй-жойларда яшовчи (мулк ҳуқуқига эга ёки мулк ҳуқуқида улуши бор) транспорт воситаси фойдаланувчилари киритилади .

Тартибга кўра, рухсатномада кўрсатилган автомобилни соат 20:00 дан 08:00 гача бепул жойлаштириш мумкин, қолган вақтларда эса амалдаги тарифлар асосида тўлов ундирилади.

Шунингдек:

рухсатнома 1 йил муддатга берилади;
йиллик резидент тўлови 1 БҲМ (ҳозирда 412 минг сўм) миқдорида белгиланган;
ҳар бир тураржой (манзил) учун кўпи билан 2 та резидент рухсатномасини реестрга киритиш мумкин;
аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топшириш режалаштирилган.

Янги тартиб 2026 йил 1 февралдан кучга киради.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!