Бугун 3 апрель, 2020 йил, жума

O'ZB

Аёллар сочини бўяса бўладими?

Аёллар сочини бўяса бўладими?

Сочни бўяса бўлади ва бунинг ғусл ҳамда таҳоратга зарари йўқ. Бу ҳақда муҳтарам устоз доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий ўзининг «Фатавоий Муосира»  китобида қуйидагиларни ёзади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқарган соч ва соқолни бўяшни мубоҳ қилганлар. У зотдан собит бўлган ҳадисда бу маъно бор».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз», дедилар» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий).  Шофеъийлар сочни қорага бўяшни ҳаром, дейишган. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрнинг отаси Абу Қуҳофани бундан қайтарганлар. Унинг соч-соқоли ҳақида «иккисини ўзгартиринглар, қорани четлатинглар» деганлар. Лекин фуқаҳолар жумҳури: бу нарса Абу Қуҳофага ўхшаган ўта қари одамларга хос, дейишган. Саҳоба ва тобеъинлардан бир жамоа, Усмон, Ҳасан, Ҳусайн, Уқба ибн Омир, улардан кейин Ибн Сирийн, Абу Бурда ва бошқалар қорага бўяшган».

Уламоларимиз бу масалада, хусусан, сочни қорага бўяш ҳақида турли ҳолатларни эътиборга олиб бир қанча гапларни айтишган. Жумладан, оила қурмоқчи бўлган одамнинг алдаш учун сочни қорага бўяш ҳаром, дейилган. Аёл кишига эри рухсат берса жоиз, деганлар.

Manba: azon.uz

Киритилди: 06:30 26.03.2020. Ўқилди: 1900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!