Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Аёл юриб кетаётган маршруткадан тушиб кетди, натижада... (видео)

Аёл юриб кетаётган маршруткадан тушиб кетди, натижада... (видео)

11 август куни Днепропетровск вилоятида ноодатий воқеа содир бўлди, дея хабар берди “5692” нашри. Унга кўра, бир аёл юриб кетаётган маршруткадан тушиб кетган.

Маълумотларга қараганда, маршрутка ҳаракатланаётган вақтда унинг орқа эшиги очилган, 1969 йилда туғилган аёл унинг ичидан чиқиб кетиб, пиёдалар йўлагига думалаб кетган. Ҳодиса натижасида аёлнинг кўкрак қисми жароҳатланган. Унга биринчи ёрдамни воқеа жойига етиб келган “Тез ёрдам кўрсатган.

Жабрланувчи ҳайдовчига нисбатан шикоят қилмаганлиги боис ҳеч қандай жиноий иш қўзғатилмай, маъмурий протокол тузилган, холос. Ҳозирда ҳайдовчи аёлнинг шифохонада даволаниши учун кетадиган маблағни тўлаб бермоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи аёл ўтирган орқа эшикни очадиган тугмани беҳосдан босиб юборган бўлиши мумкин.


Киритилди: 17:39 13.08.2018. Ўқилди: 1588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!