Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Аёл боғчага бостириб кириб болаларни пичоқлади

Аёл боғчага бостириб кириб болаларни пичоқлади

Бугун, 21 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида аёл туну кун ишловчи болалар боғчасига пичоқ билан бостириб кирди. У беш нафар одамни жароҳатлаган. Шундан уч нафари болалар.

Ҳужум қилган аёл ҳибсга олинган. Полиция берган маълумотга кўра, у 52 ёш. Ҳужум вақтида у ўзига ҳам бироз жароҳат етказган.

Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Уларнинг ҳаётига хавф йўқлиги таъкидланяпти.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 23:21 21.09.2018. Ўқилди: 1828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!