Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Айбсиз айбдор умрининг 38 йилини қамоқда ўтказди — Буюк Британия

Айбсиз айбдор умрининг 38 йилини қамоқда ўтказди — Буюк Британия

Британиялик Питер Салливан суд хатоси туфайли умрининг 38 йилини қамоқда ўтказди, деб ёзди The Guardian.

У 1987 йили (ўшанда 30 ёшда эди) Англия шимоли-ғарбида ёш аёлни ўлдирганликда айбланиб қамалган. Аммо ҳеч қачон айбига иқрор бўлмаган. Унинг адвокатлари ишни қайта кўриб чиқишга икки марта беҳуда уринишган.

Яқинда ўтказилган экспертиза Салливанга тегишли ДНК жиноят жойидан олинган намуналарда мавжуд эмаслигини кўрсатди. Излар бошқа бир номаълум шахсники.

Буюк Британия апелляция суди ҳукмни бекор қилди, 68 ёшли Салливан озод этилади. Нашр қайд этишича, бу мамлакат тарихидаги энг узоқ чўзилган суд хатоси бўлиши мумкин.

Киритилди: 05:11 14.05.2025. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!