Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Автокредит олганлар учун имтиёз берилди

A A A
Автокредит олганлар учун имтиёз берилди

АТ «Алоқабанк» жорий йилнинг бошида жисмоний шахсларга Автокредит хизматини тақдим этгани ҳақида хабар тарқалган эди. Кредитнинг асосий шартларидан бири депозит гарови бўлиб, кредит суммасидан 30 фоизни ташкил этарди, деб ёзмоқда Xabar.uz. Кейинчалик бу 25 фоизга туширилган.

Банк матбуот хизматининг хабар беришича, эндиликда Автокредит олган жисмоний шахслар кредит эвазига харид қилган автомобилларини гаров сифатида қўйиб, депозит гаровига қўйилган суммадан бир қисмини асосий қарзни камайтиришга йўллашлари мумкин.

Кредит суммасидан 30 фоизи миқдорида депозит гарови қўйган мижозлар учун кредит эвазига олинган автомобилни гаров сифатида қўйилган тақдирда депозит гарови 10 фоизга туширилади ва 20 фоизни ташкил этади. Автокредит суммасидан 25 фоизи миқдорида депозит гаровига қўйган мижозлар учун 15 фоизга туширилади ва 20 фоизни ташкил этади.

Киритилди: 06:09 28.05.2018. Ўқилди: 1831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!