Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Австрияда иситиш нархи 2022 йилда ўртача 50 фоизга ошади

Австрияда иситиш нархи 2022 йилда ўртача 50 фоизга ошади

Австрияда иситиш нархи 2022 йилда ўртача 50 фоизга ошади, деб ёзади Kleine Zeitung.

Нашр маълумотларига кўра, бу йил Вена шаҳрида Марказий иситиш нархи икки баравар кўпаяди. Штирия федерал штатида иситиш нархи 2022 йил охиригача 100 минг хонадон учун 65 фоизга ошади. Каринтия федерал штатидаги истеъмолчилар учун ушбу хизмат нархи 2021 йилга нисбатан 40% гача кўтарилиши кутилмоқда.

Бир кун олдин Австрия президенти Александр Ван дер Беллен Kleine Zeitung'га Европа Иттифоқидаги энергетик инқироз шароитида мамлакат "қишдан омон қолишини", айтди, аммо бу кўплаб талофатлар келтириши мумкин.

Бу ҳафта Австрия канцлери Карл Неҳаммер Россияга қарши янги санкцияларни жорий этиш ҳозирча амалий чора эмаслигини айтди, чунки илгари қабул қилинган чекловлар ҳали тўлиқ кучга кирмаган эди.

Киритилди: 21:28 24.09.2022. Ўқилди: 2210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!