Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Австралия Украинага яна 12,7 миллион доллар ҳарбий ёрдам беради

Австралия Украинага яна 12,7 миллион доллар ҳарбий ёрдам беради

Янги пакет, хусусан, Австралия компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган миналардан тозалаш ускуналари, портатив рентген аппаратлари, 3D металл принтер ва дронларга қарши тизимларни ўз ичига олган. Шу билан Австралиянинг Украинага берган ёрдамининг умумий ҳажми 580 миллион АҚШ долларига етди.

Бундан ташқари, Австралия ҳаво кучларининг E-7A Wedgetail самолёти Германиянинг Рамштейн авиабазасига “Украинага халқаро гуманитар ва ҳарбий ёрдамнинг муҳим дарвозасини ҳимоя қилишга қаратилган кўп миллатли саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун” жўнатилди.

Киритилди: 17:12 25.10.2023. Ўқилди: 1153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!