Германиянинг "Audi" компанияси маҳаллий "SAIC" ҳамкори билан биргаликда яратилган янги бренди остида учинчи электромобилни ишлаб чиқармоқда. Лойиҳа раҳбари Фермин Сонейранинг сўзларига кўра, 2027 йилда сотувга чиқариладиган ушбу янгилик премиум тоифадаги спорт лимузини бўлади.
Хитойлик ёш харидорлар учун махсус яратилган "AUDI" бренди автомобилларида анъанавий тўртта халқа логотипи бўлмайди. Таъкидланишича, Хитой бозори учун моделларни лойиҳалаш жараёни Европага қараганда 40 фоизга тезроқ амалга оширилмоқда.