Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Атлантадаги ҳайвонот боғида 13 та гориллада коронавирус аниқланди

Атлантадаги ҳайвонот боғида 13 та гориллада коронавирус аниқланди

АҚШнинг Атланта шаҳридаги ҳайвонот боғида сақланаётган 13 та гориллада коронавирус инфекцияси аниқланди.

Дастлабки тахминларга кўра, жониворларга вирус касаллик аломатлари сезилмаган боғ хизматчисидан юққан бўлиши мумкин.

"The Guardian" нашрининг ёзишича, ҳайвонлар йўталишни бошлаган. Уларда бурун оқиши кузатилиб, иштаҳа йўқолган. Олинган синов натижаларига кўра, 20 та горилладан 13 таси "COVID-19" билан зарарлангани маълум бўлган.

Ҳозирда ҳайвонот боғи ходимлари касал жониворларнинг аҳволини кузатиб бормоқда. Уларнинг сўзларига кўра, инфекциядан 60 ёшли горилла ёши туфайли кўпроқ зарар кўриши мумкин.

Тикланишдан кейин ҳайвонлар махсус вакцина эмланади. Яқин кунларда боғдаги орангутанлар, йўлбарслар, шерлар ва бошқа жониворларга вакцина қилиниши режалаштирилган.

Киритилди: 23:25 14.09.2021. Ўқилди: 1822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!