Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Астраханда ўзбек ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши туфайли 4 киши жиддий жабр кўрди

Астраханда ўзбек ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши туфайли 4 киши жиддий жабр кўрди

Автоҳалокат Россиянинг Астрахан вилоятига қарашли Тамбов-Волгоград-Астрахан серқатнов йўлининг 1352- километрида содир бўлди.

«Лада Ларгус» автомобили рулини бошқариб бораётган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси ухлаб қолиши натижасида машина йўл четига чиқиб ағдарилди. Бунинг оқибатида ҳайдовчи енгил жароҳат билан чекланди. Аммо салондаги 3 нафар йўловчи жиддий жабр кўрди.

Масалан, 42 ёшли аёл мия чайқалишига учради, кўкрак қафаси, умуртқа поғонасида ҳам жароҳат излари борлиги аниқланди. 43 ёшли иккинчи йўловчи эркакнинг бурун суяги синиб кетди. 58 ёшли аёл ёпиқ турдаги бош мия жароҳати билан касалхонага ётқизилди.

Ушбу автоҳалокат юзасидан маъмурий чора кўриш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: zamin.uz

Киритилди: 08:16 14.11.2018. Ўқилди: 1039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!