Асосий дори воситаларининг рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Рўйхатга жами 820 та дори воситаси киритилган.
Эслатиб ўтамиз, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга (http://lex.uz/docs/2856464) мувофиқ Асосий дори воситалари рўйхатини икки йилда камида бир марта ишлаб чиқилиб тасдиқланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур рўйхатга киритилган дори воситаларини давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлишини назорат қилиб боради.