Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Асли қозоғистонлик аёл АҚШ президенти протоколи раҳбари этиб тайинланди

Асли қозоғистонлик аёл АҚШ президенти протоколи раҳбари этиб тайинланди

Асел Робертс 20 январь куни АҚШнинг янги президенти Жо Байден Оқ уйга келиши билан янги лавозимда иш бошлади.

Қозоғистонда туғилган Асел Робертс (қизлик фамилияси Тўленова) АҚШ президентининг протоколи раҳбари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда АҚШ Давлат департаменти сайти.

Асел 1976 йилда Олмаотада туғилган. 1993 йилда Жоржтаун университетининг Эдмунд А. Уолш номидаги дипломатик хизматлар мактабига ўқишга кириб, халқаро ҳуқуқ ва ташкилотлар йўналиши бўйича бакалавр даражасини тугатган.

У Барак Обама давридан бери Оқ уй протоколида 15 йил давомида ишлаб келмоқда. У қозоқ, рус, инглиз ва япон тилларини билади.

Киритилди: 04:30 27.01.2021. Ўқилди: 3222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!