Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, саноат, энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги каби устувор тармоқларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Транспорт сектори ўзаро ҳамкорликнинг стратегик соҳаларидан бири сифатида белгиланган. Давлат раҳбарлари Шарқ-Ғарб ва Шимол-Жануб йўналишлари бўйлаб, жумладан, Туркманбоши порти имкониятларидан фойдаланган ҳолда йўлакларни фаол ривожлантиришга келишиб олдилар.
Президентлар илм-фан, таълим, санъат, кино ва туризм соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини яна бир бор тасдиқладилар.
Келгуси йилда ўзаро маданият ва кино кунлари, ёшлар фестиваллари икки давлатнинг барча ҳудудларини кенг жалб этган ҳолда ўтказилади.