Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Асенсионинг агенти суперклуб билан музокараларни бошлади

A A A
Асенсионинг агенти суперклуб билан музокараларни бошлади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Марко Асенсио ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин, дея хабар берди Marca.

Манбага кўра, мадридликлар билан 2023 йилда якунига етадиган шартномасини узайтириш бўйича келиша олмаётган футболчининг агенти Жорже Мендеш "Манчестер Юнайтед" билан музокараларга киришди. Манкунианликлар вингерни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

26 ёшли испаниялик футболчи Transfermarkt портали томонидан 40 миллион еврога баҳоланмоқда. У ортда қолган мавсум Ла Лигада 31 та ўйинда 10 та гол урди.

Киритилди: 16:03 11.06.2022. Ўқилди: 2353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар