Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Арсенал" ҳужумчини сотишга қарор қилди

"Арсенал" ҳужумчини сотишга қарор қилди

"Арсенал" ҳужумчиси Эдди Нкетиа ёзги трансфер ойнасида сотилиши мумкин. "Канонирлар" раҳбарияти футболчи учун тахминан 47 миллион евро тўлашса, у билан хайрлашишга тайёр.

Жорий мавсумда Нкетиа лондонликлар сафида 36 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

24 ёшли ҳужумчи 2019 йилнинг январидан буён "Арсенал"да ўйнайди. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июн ойи охирида тугайди.

Киритилди: 14:51 17.04.2024. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!