Бугун 5 март, 2021 йил, жума

O'ZB

Арқонда сакраш — ортиқча вазндан қутулишнинг энг яхши усули

Арқонда сакраш — ортиқча вазндан қутулишнинг энг яхши усули

Қоматни меъёрга келтириш, ортиқча вазндан қутулиш учун спортзалга қатнаш ва ортиқча машқ бажаришга ҳожат йўқ. Арқонда сакраш орқали ҳам яхши самарага эришиш мумкин.

Скиппинг нима?

Скиппинг, яъни болаликдан бизга яхши таниш бўлган арқонда сакраш бугунги кунда замонавий кардио машғулотларнинг асосини ташкил қилади. Ушбу машғулот нафақат вазн ташлаш, балки юрак, қон томирларини мустаҳкамлаш ҳамда нафас олиш тизимининг яхшиланишига ҳам ҳисса қўшади. Кун давомида 15 дақиқа арқон билан сакраганда метаболизм тезлашиб, қон айланиши, ёғ эриши жадаллашади, шунингдек, мушаклар тонуси меъёрда бўлади. 1 соат вақт сарфланганда  ўртача 700 калориядан қутулиш мумкин.

Қандай арқон танлаган яхши?

Сакраш учун қулай ва қоматни тўлиқ ёпиб турадиган либос ҳамда кроссовка кийиш керак. Арқон резинка ёки юмшоқ пластикдан ишланган бўлади. Резинкадан ишланган арқон унчалик қиммат бўлмайди ва ундан ҳаваскорлар фойдаланиши мумкин. Иккинчиси қиммат туради ва айлантириш қийин экани ҳисобига ҳамма ҳам ундан фойдаланавермайди. Аммо ушбу арқондан фойдаланганда кўпроқ ва тезроқ калория парчаланади. Ушлайдиган жойи оғир бўлган бошқа турдаги арқонлар ҳам мавжуд. Қанчалик оғир бўлса, мушаклар шунчалик пишиб боради.

Арқоннинг узунлиги ҳам муҳим рол ўйнайди. Ҳаддан ортиқ калта ёки узуни турли шилиниш, кўкариш ва бошқа ноқулайликларга олиб келади. Тўғри узунликдагисини танлаш учун икки учини иккита қўл билан ушлаш ҳамда унинг ўртасига туриш керак. Қўлларни тепага кўтарганда арқон узунлиги кўкрак қафасигача кўтарилиши керак.

Қандай сакраш тўғри?

Ҳар бир мушаклар гуруҳи учун алоҳида машқ бажариш керак. Исталган спорт тури билан шуғулланишдан аввал арқон билан сакраб, қизиб олиш яхши самара беради. Бунинг учун 1,5 дақиқа давомида 80 та сакраш кифоя қилади. Бир сафар бир оёқда, кейинги сафар эса иккинчи оёқда, жами 2-5 дақиқа давомида сакранг. Болдир, бўкса мушакларига яхши самара бериши учун оёқларни бироз буккан ҳолда сакранг. Фақат бундан аввал арқон узунлигини ўзингизга мослаб олинг. Дақиқасига 80 мартадан 3-5 дақиқа давомида сакранг.

Киритилди: 09:44 23.02.2021. Ўқилди: 1363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!