Эрон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий инқирозга ҳарбий ечим йўқ.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи ижтимоий тармоқларда ёзган.
"Ҳормуз бўғозидаги воқеалар сиёсий инқирозга ҳарбий ечим йўқлигини аниқ кўрсатиб турибди", деди у ва Покистоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар ривожланаётганини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, Арағчи Қўшма Штатларни узоқ давом этган можарога қайта киришмаслик ҳақида огоҳлантирди.
"Худди шу нарса БААга ҳам тегишли", деб таъкидлади вазир.