Теҳрон ўз ядровий дастури бўйича музокаралар столига қайтишга тайёр, аммо фақат Вашингтон босими ва аралашувисиз ҳолатда.
Бу ҳақда Al Jazeera телеканалига Эран ТИВ вазири Аббас Арағчи маълум қилди.
«Биз ядровий ҳужжат бўйича музокаралар столига ўтиришга тайёрмиз, агар бу таҳдидлар ёки аралашувсиз бўлса» - деди Арағчи.
Арағчи шу билан бирга Вашингтоннинг адолатли ва очиқ музокараларга тайёрлигига шубҳа билдирди, аммо АҚШ тайёр бўлганда, Эран бу масалани жиддий кўриб чиқишини таъкидлади.