Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Араб шайхлари Суперлига клубини сотиб олишмоқчи

Араб шайхлари Суперлига клубини сотиб олишмоқчи

"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган City Football Group корпорацияси ўз таркибинии яна бир клуб билан тўлдиришни мақсад қилган. Daily Mail хабарига кўра, Шайх Мансур Ал-Нахён бошқарувидаги ташкилот Хитой Суперлигасида иштирок этувчи жамоалардан бирини сотиб олмоқчи.

Хабарда гап айнан қайси жамоа устида бораётганлиги очиқлаб ўтилмаган, аммо Чэнду шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб бўлиши айтилмоқда. Мазкур келишув йил сўнггига қадар амалга ошиши айтилмоқда.

Маълумот учун, City Football Group ташкилоти "Манчестер Сити", "Нью-Йорк Сити", "Мельбурн Сити", "Атлетико Торке", "Йокогама Маринос" ва "Жирона" жамоаларига эгалик қилади.

Manba: zamin.uz

Киритилди: 23:30 07.11.2018. Ўқилди: 2814 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!