Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШнинг Ёввойи табиат марказида икки бошли тошбақа туғилди

АҚШнинг Ёввойи табиат марказида икки бошли тошбақа туғилди

АҚШ Ёввойи табиат марказида икки бош ва олти панжага эга тошбақа туғилди.

Воқеа Массачусетс штатида, Барнстейблда рўй берган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, одатда бундай жониворлар узоқ яшамайди, аммо бу митти тошбақа икки ҳафтадан буён тирик.

Тошбақа америкалик актриса ва қўшиқчилар бўлмиш эгизак опа-сингил Олсенлар шарафига Мери-Кейт и Эшли номларини олган.

Ушбу ҳолат фанда бицефалия деб номланиб, эмбрионнинг нотўлиқ бўлинишига нисбатан ишлатилади. Аномалиянинг рўй бериши генетик факторлар билан бир қаторда атроф-муҳитнинг ифлосланишига ҳам боғлиқ.

Рептилия мутахассислар назорати остида сақланмоқда. Унинг аҳволи яхши – овқатланмоқда, сузади ва тинимсиз масса олмоқда. Ветеринарларнинг айтишича, тошбақанинг иккала боши ҳам ориентир олиш маъносида бирга ҳаракатланади, аммо ҳар бири алоҳида уч панжани бошқаради ва ўз умуртқаси, ҳазм қилиш системасига эга.

Киритилди: 10:31 19.10.2021. Ўқилди: 1844 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!