Кеча, 17 сентябрь куни АҚШ 200 миллиард долларга тенг Хитой товарларига янги бож тарифларини эълон қилди. Бунда деярли 6 000 товарга нисбатан кўтарилган импорт солиқлари қўйилади. Товарлар таркибига асосан, сумкалар, гуруч, текстил моллари ва бошқалар киради.
Хитой олдинроқ АҚШдан бўлган ҳар қандай тарифлар ўзгаришига жавоб қайтаришини эьлон қилган эди.
Агар икки давлат бирон-бир янги келишувга эришмаса, қонун бўйича янги солиқлар 24 сентябрдан амал қилиши ва дастлаб 10 фоиз, кейинчалик эса, 25 фоиз бўлиши белгилаб қўйилди.