АҚШнинг стратегик нефт захиралари 434,1 миллион баррелгача қисқарди, бу 1984 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир.
Бу ҳақда Reuters АҚШ Энергетика вазирлигига таяниб хабар бермоқда. Унга кўра, ўтган ҳафтада нефт захиралари 8,4 миллион баррелга қисқарган. Аввалроқ Bloomberg АҚШ ўзининг стратегик нефт захираларини кутилганидан тезроқ сарфлаётгани, жаҳон энергетика бозоридаги нархларни ушлаб туришга уринаётганини таъкидлаган эди.