Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий иштироки мамлакатда "оғир" мерос қолдирди

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий иштироки мамлакатда "оғир" мерос қолдирди

2003 йилдаги босқиндан бошланган АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий ҳузури йигирма йилдан ортиқ вақт давом этгач, якунланди. Бу давр ортида оғир инсон ва моддий оқибатлар қолди.

«Анадолу» мухбири очиқ манбалар асосида АҚШ оккупацияси давридаги энг шов-шувли воқеалар — тинч аҳолига нисбатан қийноқлар ва қотилликлар, маданий мероснинг талон-торож қилиниши ҳамда урушнинг экологик оқибатлари ҳақида маълумотларни тўплади.

2004 йилда Бағдод яқинидаги Абу-Ғурайб қамоқхонасидан олинган фотосуратлар халқаро можарога сабаб бўлди. Уларда ироқлик маҳбусларга нисбатан қилинган таҳқирлашлар акс этган: одамларни ечинтиришган, бир-бирининг устига тахлашган, итлар билан қўрқитишган ва жисмоний зўравонликка дучор қилишган.

Киритилди: 22:42 30.09.2026. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!