Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШнинг Эронга қарши операцияси 45,1 млрд долларга тушди

АҚШнинг Эронга қарши операцияси 45,1 млрд долларга тушди

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига кўра 45,1 млрд долларга етган. Бу ҳақда CNN Пентагоннинг Конгрессга тақдим этган маълумотларига таяниб хабар берди.

Шундан 43,6 млрд доллар бевосита ҳарбий харажатларга, яна 1,5 млрд доллар қўшимча ёқилғига сарфланган.

Пентагон ҳисоб-китобларига зарар кўрган ҳарбий базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари, шунингдек, билвосита сарфлар киритилмаган.

АҚШ Эронга қарши ҳарбий операцияни 2026 йил 28 февралда бошлаган. Апрель ойида томонлар сулҳ бўйича келишувга эришган, бироқ 8 июль куни АҚШ ҳарбийлари Эронга зарбаларни қайта бошлаган.

Киритилди: 16:15 19.09.2026. Ўқилди: 688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!