Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг биринчи хоними “қуллар зиндони”да

A A A
АҚШнинг биринчи хоними “қуллар зиндони”да

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг хотини, АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп Африкадаги саёҳатини давом эттирмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
 
Бугун, 3 октябрь куни у Ганадаги XVII асрда қуллар сақланган манзилгоҳга ташриф

“Мазкур манзилгоҳ ҳақиқатан ҳам қўрқинчли зиндон бўлган. Бу ерни одамлар кўриши лозим бўлган жойлардан бири сифатида баҳолайман”, деган Трамп хоним.
 
Мелания Трампнинг Африка саёҳати Ганадан кейин Кения, Малави ва Миср давлатларига бўлади. У бу давлатларда болаларга ижтимой ёрдам хайрияларини амалга ошириши кутилоқда.
Маълумот учун, Дональд Трамп президентлик фаолиятини бошлаганидан бери ҳали бирон бир Африка давлатига ташриф буюрмади.
 
Лекин, манба хабарига кўра, унинг қитъага 533 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ижтимоий ёрдам кўрсатиш режаси борлиги айтилган.

Manba: qalampir. com

Киритилди: 21:20 03.10.2018. Ўқилди: 2044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар