АҚШнинг Алабама штатида черковга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Кўплаб одамлар касалхонага ётқизилгани маълум қилинди.
Сўнгги пайтларда қуролли ҳужум ҳолатлари кўпайган АҚШда бу сафар ҳужумчи черковни нишонга олди.
Штат полицияси томонидан берилган баёнотда, ҳужумда бир кишининг ҳаётдан кўз юмгани, кўп одамнинг касалхонага ётқизилганлиги билдирилди.
Полиция ҳужумчининг қисқа вақт ичида қўлга олинганини маълум қилди.
Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.