Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШнинг 16 штати Дональд Трампни судга бериш ниятида

АҚШнинг 16 штати Дональд Трампни судга бериш ниятида

Американинг 16 штати АҚШ президенти Дональд Трампнинг администрацияси устидан судга даъво қилди. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.

Калифорния ва Нью-Йорк штатларига тегишли маҳаллий ҳукумат вакиллари президентга унинг мамлакатда Фавқулодда ҳолат эълон қилиши юзасидан норозилигини билдирди. Трамп бу қадамни конгрессдан Мексика билан чегараларда қуриладиган девор учун 8 миллиард доллар ундириш мақсадида қўйган.

Штатларнинг вакиллари сўзларига кўра, давлат раҳбари парламентни четлаб ўтиб бюджетдаги маблағларни ўзи истаганча йўналтириш ваколатига эга эмас.

Январь ойининг охирида Трамп Конгресснинг 15 февралга қадар тайёрлаган вақтинчалик бюджетини имзолаган эди. Мексика билан чегараларда девор қуриш масаласи президент ҳамда ҳукумат вакилларининг қарашларидаги қарама-қаршилик сабаб Америка ҳукумати рекорд даражада фаолиятини тўхтатиб қўйган эди.

lenta.ru

Киритилди: 14:32 19.02.2019. Ўқилди: 1608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!