Хитой АҚШ қимматли қоғозларини сотишни бошлаши ва бу билан долларнинг қадрсизланишига сабаб бўлиши мумкин, деб ёзади South China Morning Post.
Нашр маълумотларига кўра, Пекин 1,1 трлн. АҚШ долларилик давлат облигацияларининг эгаси ва Хитойнинг АҚШ ғазначилик қимматли қоғозларига инвестицияларини қисқартириш масаласини кўриб чиқмоқда — бу Американинг коронавирус туфайли Хитойга бўлган муносабатига жавобдир.
"Бу, ўз навбатида, АҚШнинг давлат облигациялари бозорида муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, чунки Вашингтон пандемия ва у билан боғлиқ иқтисодий зарарга қарши курашиш мақсадида бир қатор дастурларни молиялаштириш учун янги қимматли қоғозларни ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширмоқда", дейилади материалда.
Таҳлилчиларга кўра, бу хавфли ҳаракат АҚШнинг обрўсига путур етказади ва уларнинг бутун дунёдаги сармоядорларга керакли тўловларни тўлаш имкониятидан маҳрум қилади.
Шу билан бирга, бундай радикал қадамлар Пекин томонидан ҳаддан ташқари кескин чоралар сифатида қабул қилинади. Шу боис Хитой раҳбарияти аввал Вашингтонга бошқа йўллар билан босим ўтказишга уриниб кўради.
Бундан ташқари, Deloitte China бош иқтисодчиси Ху Ситаонинг фикрига кўра, Хитой ва Россия жаҳон бозорида АҚШ долларидан воз кечиш имкониятини кўриб чиқишмоқда.