Летчер округи шерифи Микки Стинес Кентукки штатининг Уайтбург шаҳридаги офисида отиб ўлдирилган судья Кевин Муллинсни ўлдиришда айбланмоқда. Бу ҳақда Mountain Eagle нашри хабар берди .
Расмийларга кўра, шериф Муллинснинг офисига кириб, у ерда йиғилган одамлардан уларни тинч қўйишни сўраган. Бироз вақт ўтгач, офисдан ўқ овозлари эшитилди. Шундан сўнг Стинес қўлларини юқорига кўтарганча ташқарига чиқди ва ҳуқуқ-тартибот ходимларига таслим бўлди.
Жиноят сабабларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари бошланган.