Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда коронавирус тарқалишининг янги маркази аниқланди

АҚШда коронавирус тарқалишининг янги маркази аниқланди

AҚШнинг Флорида штати SARS-CoV-2 вируси тарқалишининг янги марказига айланди, деб хабар беради Bloomberg.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлардаги барча беморларнинг тахминан 20 фоизи флоридаликлардир.

Ўтган бир кун ичида Флоридада 21,683 та янги коронавирус ҳолати аниқланди, бу рекордга айланди. Таққослаш учун: июль ойининг бошида штатда кунлик ўсиш 10 баравар кам бўлган.

Шу билан бирга, касалликнинг кўпайиши Флорида ҳукуматини мажбурий ниқоб тақишни қайтаришга ёки амалдорлар ва бошқа секторлар ходимларига мажбурий эмлашни жорий қилишга мажбурламади.

Умумий ҳисобда AҚШда 164,4 миллион киши тўлиқ эмланди ва 191 миллионга яқин одам вакцинанинг биринчи дозасини олди.

Киритилди: 12:04 01.08.2021. Ўқилди: 2201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!