Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШда ҳужум қуролларини сотишга тақиқ қўйилади

A A A
АҚШда ҳужум қуролларини сотишга тақиқ қўйилади

AҚШнинг янги ҳукумати Колорадо штатидаги Боулдер шаҳрида юз берган фожиа муносабати билан мамлакатда ҳужум қуролларини сотиш ва сотиб олишни тақиқлашга эришади. Бу ҳақда AҚШ президенти Жо Байден 23 март куни Оқ уйда 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган отишма ҳақида сўзлаган нутқида маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй веб-саҳифасида хабар берилди.

«Мен Вакиллар Палатаси ва AҚШ Сенатидаги ҳамкасбларимни ҳаракат қилишга чақираман. Биз мамлакатда ҳужум қуролларини тақиқлашимиз мумкин», — деди мамлакат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, АҚШда ҳужум қуролларига вақтинча тақиқ илгари ҳам киритилган (2004 йилда тугаган ва кейинчалик узайтирилмаган). «Кейин [қонун лойиҳаси] қабул қилинди, у [тақиқ] қонун сифатида ишлади ва бу қотилликлар сонини камайтирди. Биз буни яна қилишимиз керак», — дея даъват қилди Байден.

Киритилди: 19:10 25.03.2021. Ўқилди: 1839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда