Бу ҳақда Америка президенти Доналд Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда мамлакатда болалар ўртасида семириш ҳолатлари кўпайган.
"Агар олтмишинчи йилларда болаларнинг беш фоиздан камроғи семизликдан азият чеккан бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 20 фоиздан ошди", деб таъкидлади у.
Америка етакчисининг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлардаги болаларнинг 40 фоизида камида битта сурункали касаллик аниқланган. Ҳар 31 боладан бири аутизмга эга, гарчи "бир неча ўн йиллар олдин бу кўрсаткич ўн мингдан бир эди".