АҚШда дизель ёқилғисининг ўртача нархи яна бир рекорд ўрнатди ва бир галлон учун 6,49 долларга (3,79 литр) етди.
Бу ҳақда Америка Автомобиль Ассоциацияси (ААА) хабар бермоқда.
ААА маълумотларига кўра, бир йил олдин бир галлон дизель ёқилғисининг нархи 3,70 долларни ташкил этган. Ҳозир унинг ўртача нархи бир ҳафта аввалги 6,17 долларга нисбатан 6,49 долларга кўтарилди.