АҚШнинг Калифорния штатида яна бир қуролли ҳужум содир бўлди, дея хабар берди “Имеди” нашри.
Калифорния жанубидаги Bakersfild ширкати олдида қуролланган эркак аввал ўз хотинига ўқ узган. Шундан кейин у атрофдагиларни ҳам ўққа тутишни бошлади. Ўқ автомобиль бошқариб кетаётган аёл ва унинг боласига тегди. Воқеа оқибатида аёл ҳалок бўлган, гўдакнинг ҳаёти эса сақлаб қолинди. Умумий ҳисобда 5 киши мазкур ҳодиса қурбонига айланди
Manba: darakchi. uz