Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда аёлнинг қўлида Samsung Galaxy Note 9 смартфони ёниб кетди

A A A
АҚШда аёлнинг қўлида Samsung Galaxy Note 9 смартфони ёниб кетди

АҚШда истиқомат қилувчи Диана Чунг Жанубий Кореянинг Samsung компанияси билан Galaxy Note 9 смартфони ёниб кетганлиги ҳолати бўйича судланмоқчи.

Аёлнинг сўзларига кўра, ушбу воқеа Лонг-Айленд шаҳрида жойлашган бино лифтида содир бўлди.

Чунг янги смартфони қаттиқ қизиб кетаётганини сезиб қолади. Шундан сўнг, телефонни сумкасига солмоқчи бўлганида ундан тутун чиқаётганини кўриб қолади.

Адвокат сўзларига кўра, ҳодиса натижасида мижознинг қўллари куйган.

Айниб ўтиш керакки, Samsung маҳсулотлари ёниб кетиши ҳолати биринчи эмас. Ўтган йили Омскда телефондан ёнғин чиқиши оқибатида қиз жароҳатланганди.

Илгарироқ, Samsung Galaxy Note 7 моделида айрим носозликларни тан олиб, сотувдан 2,5 миллион смартфонларни чақириб олганди.

 

Киритилди: 17:15 17.09.2018. Ўқилди: 1223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар