Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда асосий ставка 2006 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди

АҚШда асосий ставка 2006 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди

АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) асосий ставкани 0,25 фоизга ошириб, 4,75-5,0 фоизгача кўтарди. Бу ставканинг 2006 йилдан бери энг юқори даражаси ва кетма-кет тўққизинчи ошиши.

Регулятор хабарида айтилишича, АҚШда инфляция юқорилигича қолмоқда ва пул-кредит сиёсатини қўшимча қатъийлаштириш мақсадга мувофиқ. ФЗТ жорий йил учун инфляция прогнозини 3,1 фоиздан 3,3 фоизга оширди, шу билан бирга 2024 йил учун прогнозни 2,5 фоиз даражасида сақлаб қолди.

Жорий йил ва 2024 йил учун ЯИМ прогнози 0,5 фоиздан 0,4 фоизга ва 1,6 фоиздан 1,2 фоизга туширилди. 2023 йил учун ишсизлик прогнози 4,6 фоиздан 4,5 фоизга пасайтирилди, 2024 йил учун эса 4,6 фоиз даражасида сақлаб қолинди.

Киритилди: 10:52 24.03.2023. Ўқилди: 1276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!