Қўшма Штатлар сўнгги 24 соат ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолётларни жойлаштирди.
Бу ҳақда Axios хабар бермоқда.
Нашрнинг хабар беришича, жойлаштирилган самолётлар орасида энг сўнгги бешинчи авлод F-35 ва F-22 қирувчи самолётлари, шунингдек, тасдиқланган тўртинчи авлод F-16 кўп мақсадли қирувчи самолётлари бор.
Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Форс кўрфази минтақасида ўз ҳарбий иштирокини оширишда давом этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Аввалроқ, Америка авиаташувчиси USS Gerald R. Ford Яқин Шарққа йўл олаётгани эълон қилинган эди.