Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Япониядаги ҳарбий штаб-квартирасининг функцияларини кенгайтиради

АҚШ Япониядаги ҳарбий штаб-квартирасининг функцияларини кенгайтиради

АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Япониядаги ўз қуролли кучлари бош қароргоҳи функцияларини кенгайтириш ниятида.

Бу ҳақда Kyodo ёзмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, штабга Япония ўзини-ўзи мудофаа кучлари билан биргаликдаги машғулотларни мустақил равишда режалаштириш ва япон томони билан фаолроқ маълумот алмашиш имкониятини тақдим этиш режалаштирилган.

Ташаббус Япония бош вазири Фумио Кисида ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасида 10 апрелга белгиланган учрашувда маъқулланиши кутилмоқда.

Киритилди: 05:37 25.03.2024. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!