The Telegraph нашрининг хабар беришича, Қўшма штатлар Саффолк шаҳридаги авиабазага "ядровий ҳидловчи" номини олган WC-135R Constant Phoenix разведка самолётини олиб келган.
Ушбу разведка самолёти ҳаводаги радиоактив заррачаларни аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган.
Айнан шу самолёт 2025 йил июнь ойида, Эрон ядровий иншоотларга зарба беришдан олдин Британияга олиб келинган эди.